Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Наҳотки гуноҳсиз одамни гуноҳкор билан бирга йўқ қилсанг?! Асло! Сен гуноҳсизнинг бошига гуноҳкорнинг кунини солмайсан–ку! Ахир, Сен бутун оламнинг Ҳокимисан, адолат ила иш тутасан! Эй Эгам, олий Ҳакам Ўзингсан, Сен халқларни ҳукм қиласан. Эй юксалган Эгам, Ҳукм пайтида юзимни ёруғ қил, Биласан–ку, солиҳман, бегуноҳман. У оламни адолат билан бошқаради, Халқларни одилона ҳукм қилади. Халқларни Сен одиллик ила ҳукм қиласан, Замин узра элатларга йўлбошчилик қиласан, Севинсин халқлар, шодланиб қўшиқ айтсин. Ўзимга: “Яхшини ҳам, ёмонни ҳам Худо ҳукм қилади, чунки Худонинг Ўзи ҳар бир нарсанинг, ҳар бир ишнинг вақтини белгилаган”, дедим. Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади. Солиҳларга эса яхшилик кўрасан, деб айтинг, Улар ўз ишларининг самарасидан лаззат топади. Ким мақтанмоқчи бўлса, Эгамизни биламан, деб мақтансин, Эгамизни тушунаман, деб мақтансин. Мен Эгангизман. Мен меҳр–шафқат кўрсатаман, ер юзида адолату ҳақиқат ила иш тутаман. Бундай қилишдан Мен завқланаман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода