Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мени фосиқларнинг қаторига қўшмагин, Уларнинг қилмишлари ёмонликдир, Қўшниларига тилёғламалик қилади, Юракларида эса ёвуз ниятдир. Мен одамхўр шерлар орасида ётгандайман. Уларнинг тишлари найзаю ўқ кабидир, Уларнинг тиллари кескир қиличдайдир. Қара, оғизларидан қусуқ чиқади, Тилларидан заҳар сўзлар чиқади, “Ким ҳам бизни эшитарди”, дея ўйлайди. Сизнинг режангиз обрўйимни тўкишдир. Ёлғон–яшиқ гаплардан завқ оласиз, Оғзингиз билан дуо қиласиз, Ичингизда эса лаънат ўқийсиз. Улар тилларини шамширдай қайрайди, Нишонга олиб, заҳарли сўзларини ўқдай отади. Бузуқ аёлнинг тилидан бол томади, сўзлари — малҳамдай юмшоқ, аммо оқибати заҳардай аччиқ, ханжардай ўткирдир. Ўйламасдан айтилган сўз қиличдай жароҳатлайди, дононинг гаплари эса шифо беради. Уларнинг тили ҳалокат келтирадиган ўққа ўхшайди, Оғзидан фақат ёлғон сўзлар чиқади. Қўшниларига ширин гапиришади, Ичларида эса уларни тузоққа туширмоқчи бўлишади.
Выбор основного перевода