Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қадимдан бор бўлган Худо сенинг паноҳингдир, Унинг абадий қўллари сени тутиб туради. У душманларингни олдингдан ҳайдайди, Сенга: «Уларни қириб ташла!» деб айтади. Эгамиз эса то абад Ўз тахтида ўтиради, У тахтини ҳукм қилиш учун қургандир. Буларни эшитганда Худо, ғазабга минди, Шундан сўнг Исроилни тамом рад этди. Эй халқим, сени жазолаганим зое кетибди. Сен барибир гапимга кирмадинг. Сенинг қиличинг йиртқич арслондай Пайғамбарларингни қириб ташлади. Эй Эгам, Сен ҳақиқатни излайсан. Сен бу халқни урган эдинг, Аммо улар оғриқ сезмадилар. Уларни деярли йўқ қилиб юборганингда ҳам, Гапингга кирмадилар. Бетларини тошдан ҳам қаттиқ қилдилар, Тавба қилишни хоҳламадилар.
Выбор основного перевода