Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сени тан олмайдиган халқлар узра, Сенга сажда қилмайдиган шоҳликлар узра Ғазабингни сочгин. Ҳўкиз билади ўз эгасини, Ҳатто эшак билар ким уни боқишини, Аммо халқим Исроил билмайди, Улар тушунмайди Мен, ўз Эгасини.” Эгамиз шундай жавоб берди: “Ахир, Менинг халқим бефаросат, Улар Мени танишмайди. Улар нодон, ақлсиз фарзандлардир. Ёмонлик қилишга уста, Яхшилик қилиш эса қўлларидан келмайди.” Сени тан олмайдиган халқлар устига қаҳрингни соч, Сенга сажда қилмайдиган эллар устига соч, Ахир, улар Ёқуб наслининг бошини едилар. Ҳаммасини ҳалок этиб, йўқ қилдилар, Юртини харобазорга айлантирдилар. Тандирдай қизишган бу ҳамма одамлар, Ҳукмдорларини ямламай ютяптилар. Натижада шоҳлари бирин–кетин нобуд бўляпти, Аммо биронтаси ҳам Менга илтижо қилмаяпти.” Сиз халқимнинг этини ейсиз, Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз, Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз.
Выбор основного перевода