Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аҳмоқлар ўз кўнглида: “Худо йўқ”, дейди. Улар ярамаслардир, қилмиши жирканч ишлардир, Яхшилик қилувчи бирон зот йўқдир. “Идрокли бирон зот бормикан? Бормикан Менга юз бурган?” дея Инсонга Эгамиз самодан боқар. Ҳаммаси адашган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Улар идроксиз, бадкирдор, Халқимни бир луқма нондай еб юборади, Ҳеч қачон Эгамизга сажда қилмайди. Ана, босаётир уларни қаттиқ ваҳима, Худо солиҳлар биландир бирга. Бадкирдорлар мазлумнинг ниятини пучга чиқарса ҳам, Эгамиз мазлумларнинг паноҳидир. Эҳ, Қуддусдан Исроилга нажот келсайди! Эгамиз Ўз халқини яна фаровонликка эриштирса, Ёқуб насли шод бўлгай, Исроил севингай! Ахир, Муқаддас битикларда қуйидагидай ёзилган–ку: “Ҳеч бир солиҳ кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Биронта ҳам идрокли зот йўқ, Ҳеч ким Худога юз бурмайди. Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Худога интилмайди ўзига бино қўйган қабиҳлар, “Худо йўқдир”, деб доим ўйлайди улар.
Выбор основного перевода