Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. Шунга қарамай, сен яхши ишлар ҳам қилгансан. Сен Ашеранинг устунларини Яҳудо юртидан йўқ қилгансан, бутун юрагинг билан Худога интилишга қатъий қарор этгансан. Эгамиз самодан боқар, Инсон зотини У кўриб турар. Асирларнинг ноласига қулоқ солай деб, Эгамиз юксакдаги муқаддас маконидан қаради. Ўлимга маҳкум бўлганларни қутқарай деб, У осмондан заминга назар ташлади.
Выбор основного перевода