Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фақат Эгамизга қарши исён қилманглар! У юртнинг халқидан қўрқманглар! Улар биз учун осон ўлжа бўлишади. Улар пушти паноҳидан айрилган, Эгамиз эса биз билан бўлади. Улардан қўрқманглар! Нега қутуради халқлар?! Нега беҳуда фитна қилар элатлар?! Худони тараннум этинг, эй ер юзи шоҳликлари, Самолар — азалий самолар узра чиққан, Ҳайбатли овози гулдураган Раббийга ҳамду санолар куйланг. Эгам Қуддусдан туриб ҳайқирар, Сиондан гулдурос овози янграр, Еру осмон ларзага келар. Аммо Эгам Ўз халқини паноҳига олар, У Исроил халқининг қўрғони бўлар. Сарвари Олам — Раббий Ерга қўл теккизса, ер ўпирилиб кетади, Бутун ер юзи Нил сувларидай Баланд кўтарилиб, пастга тушади. Ерда яшовчи ҳар бир мавжудот аза тутади. Унинг оёғи остида эрийди тоғлар, Ёрилиб кетади даралар. Тоғлар оловда эриган мум каби бўлади, Тепаликдан оқиб тушган сувдай тўкилади.
Выбор основного перевода