Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди, Лаззат тўла дарёингдан уларга ичирасан. Йўллагин нурингни, ҳақиқатингни, Булар менга йўл кўрсатиб турсин, Муқаддас тоғингга мени олиб борсин, Сенинг маконингга мени олиб борсин. — Шунинг учун Мен, Раббий, халқимга қарши Оссурия шоҳини ва унинг шонли лашкарини бошлаб келмоқдаман. Улар Фурот дарёсининг баҳайбат тўлқинлари кабидир. Ҳамма ирмоқлардан ошиб, ҳамма қирғоқлардан тошиб кетади. Ҳа, у ерда қудратли Эгамиз бизнинг Шоҳимиз бўлади, У ерда кенг дарёлару ирмоқлар бўлади. Эшкакли уруш кемалари кечиб ўта олмайди, Елканли жанг кемалари ҳам у ерда суза олмайди. Ўша одам мени Маъбаднинг эшиги ёнига олиб борди. Қарасам, Маъбад остонасидан бир ирмоқ оқиб чиқаётган экан. Остонанинг жануб томонидан чиққан бу ирмоқ қурбонгоҳнинг жанубидан ўтиб, шарққа оқаётган эди. Сўнг ўша одам мени шимолий дарвоза орқали ташқарига олиб чиқди. Биз айланиб, Маъбаднинг шарқий дарвозаси ёнига бордик. Ирмоқ шарқий дарвозанинг жануб томонидан жилдираб оқиб чиқаётган эди. Ўша одам қўлидаги арқон билан шарқ томонга оқаётган бу ирмоқнинг узунлигини ўлчай бошлади. У 1000 тирсак ўлчаб бўлгандан сўнг, менга ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Ўша ердаги сув тўпиғимгача келар эди. Сўнг яна 1000 тирсак ўлчаб, ирмоқдан кечиб ўтишимни буюрди. Бу сафар сув тиззамгача чиқди. Кейинги 1000 тирсак масофадан сўнг сув белимгача чиқди. Сўнг у одам яна 1000 тирсак ўлчади, бу ерда ирмоқ ўтиб бўлмайдиган бир дарёга айланган эди. Дарё шу қадар чуқур эдики, уни фақат сузиб ўтса бўлар эди. Шунда у одам менга: “Эй инсон, кўрган бу нарсани доим ёдингда тут”, — деди–да, мени қирғоққа бошлаб кетди. Қирғоққа чиққанимиздан сўнг, мен дарёнинг икки томонида ўсаётган жуда кўп дарахтларни кўрдим. Одам менга деди: “Бу дарё саҳро орқали Иордан водийсига оқиб, Ўлик денгизга қуйилади. Шунда Ўлик денгизнинг шўр сувлари ширин бўлади. Дарё оқиб борган ҳамма жойда судралувчилар яшайди, балиқлар тўлиб–тошади. Ширин бўлган бу сувлар оқиб ўтган ҳамма жойда ҳаёт бошланади. Одамлар Ўлик денгизнинг қирғоқларида туриб балиқ тутишади, Эн–Гедидан Эн–Эхлайимгача бўлган жойда тўрларини қуритишади. Ўрта ер денгизидаги каби, балиқларнинг тури кўп бўлади. Бироқ ботқоқликлар билан халқобларнинг сувлари янгиланмайди. Улар туз манбаи бўлиб қолади. Дарёнинг икки томонида турли хил мевали дарахтлар ўсади. Улар ҳар ойда янги мевалар тугади, барглари ҳеч қачон сўлимайди. Маъбаддан чиққан сув уларни суғоргани учун улар ҳеч қачон ҳосилдан қолмайди. Уларнинг мевалари озуқа бўлади, барглари шифо келтиради.” Фаришта менга биллурдай тиниқ, ҳаётбахш сувлар дарёсини кўрсатди. Бу дарё Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб, шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган эди. Дарёнинг иккала қирғоғида ҳам ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахт йилда ўн икки марта, ҳар ой ҳосил беради. Дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади.
Выбор основного перевода