Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ботқоққа чўкиб бораётирман, Оёғимни қўйгани қаттиқ ер йўқ. Чуқур сувларга ботиб кетдим, Энди тўлқинлар мени ютмоқда. Ғазабинг устимдан зилдай босади, Қаҳринг тўлқинлари ила мени эзасан. “Эй Эгам, қайғули дамларимда Сенга қилдим илтижо, Илтижоларимни Сен эшитдинг. Ўликлар диёрининг қаъридан фарёд кўтардим, Сен эшитдинг овозларимни. Қилган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо сербарака қилади, омборларингизни тўлдиради. У сизларга бераётган юртда барака беради. Аммо ҳеч ким Яратувчига ёлвормайди. Тунлари умид берадиган Худога илтижо қилмайди. Самодан нажот юбориб, У мени қутқаради, Мени топтайдиганларни шарманда қилади. Худо Ўз севгию садоқатини юборади. Ўрнимда ётиб ҳам, Сени эслайман, Сени ўйлаб, тунни қарши оламан. Ярим тунда уйғониб, одил қоидаларинг учун Сенга ҳамду сано айтаман. Сион тоғларига келадиган барака Хермон тоғидаги мўл шабнамга ўхшайди. Сиондан Эгамиз Ўз баракасини ва абадий ҳаётни беради. Эришган шарафи туфайли тақводорлар шод бўлсин, Тўшакларида ётганларида шодланиб қўшиқ айтсин.
Выбор основного перевода