Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бир нарсани Эгамдан сўраганман, Ҳа, Ундан истаганим битта нарсадир: Эгамнинг уйида то абад яшай, Эгамнинг жамолини кўрай, Маъбадда туриб, Унга мунтазир бўлай. Йўллагин нурингни, ҳақиқатингни, Булар менга йўл кўрсатиб турсин, Муқаддас тоғингга мени олиб борсин, Сенинг маконингга мени олиб борсин. Эй Худо, менинг Худойимсан, интиламан Сенга, Қуруқ, толиққан сувсиз тупроқдай Жоним ташнадир Сенга, Вужудим орзуманддир Сенга. Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни Жоним истар, ҳатто орзиқар. Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим Севинч ила Сенга куйлар. Улар юрган сари кучайиб борар, Эй Худо, улар Қуддусда ҳузурингда ҳозир бўлар. Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! Келинг, шаробу сут сотиб олинг пулсиз, текинга! Аммо Эгамиз ҳақ Худодир. У барҳаёт Худо ва абадий Шоҳдир. Ғазабланганда ер силкинади, Унинг қаҳрига халқлар дош бера олмайди. Чайла байрамининг охирги, улуғ кунида Исо туриб, баланд овозда хитоб қилди: — Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. Бизни яхши қабул қилганингиз ҳақида, барҳаёт ва ҳақиқий Худога хизмат қилайлик, дея бутлардан юз ўгириб, Худога юз бурганингиз ҳақида ҳамма гапиряпти.
Выбор основного перевода