Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мусо ва Исроил халқи Эгамизга қуйидаги қўшиқни куйлади: “Эгамизни мадҳ этиб куйлайман. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди. Эгамиз менинг куч–қудратимдир. У менинг қутқарувчимдир. У менинг Худойимдир, мен Уни олқишлайман, Отамнинг Худосидир, мен Уни улуғлайман. Ҳа, У жангчидир, У Эгамиздир. Фиръавннинг лашкарини, жанг араваларини Эгамиз денгизга улоқтирди. Унинг сара лашкарбошиларини Қизил денгизга чўктирди. Денгиз қаъри уларни кўмди. Улар тош сингари тубсизликка тушиб кетдилар. Эй Эгамиз, Сенинг қудратинг азимдир. Эй Эгамиз, Сенинг ўнг қўлинг душманни роса эзди. Сен буюк ғалаба қозондинг. Душманларингни йиқитиб, Уларга ғазабингни сочган эдинг, Ғазабинг уларни хас–чўп сингари ёндириб ташлади. Қаҳрли нафасингдан сув бир жойга йиғилиб, Девор каби тик туриб қолди, Денгизнинг қаъри қаттиқ ер бўлиб қолди. Шунда душман гердайиб айтди: «Орқаларидан тушаман, қувиб етаман. Ўлжани баҳам кўраман. Булардан кўнглим қониқади. Қиличимни яланғочлаб, уларни яна қул қиламан.» Қаҳрли нафасингдан денгиз уларни кўмиб юборди. Улар баҳайбат сувда қўрғошиндай ғарқ бўлдилар. Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирасан, Сен ажойиботлар кўрсатасан. Сен ўнг қўлингни узатган эдинг, Ғанимларни ер ютди. Ўзинг қутқарган ўша халқни Сен содиқ севгинг билан олиб борасан. Муқаддас маконингга қудратинг билан уларни етаклаб борасан. Халқлар эшитиб буни, титрашади: Филист халқи ваҳимага тушиб қолади. Эдом уруғбошилари қўрқувга тушади–ку, Мўаб бекларини титроқ босади–ку! Канъондаги халқлар умидсизликка тушади–ку! Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олар. Эй Эгамиз, Сенинг халқинг ўтиб кетгунча, Ўзинг эга бўлган бу халқ ўтиб кетгунча, Улар билагинг кучи олдида тошдай қотиб қолади. Халқингни Ўз тоғингга олиб келасан, Уларни жойлаштирасан уйинг учун танлаган ерга, эй Эгамиз! Қўлларинг ўрнатган муқаддас масканингга Олиб кириб жойлаштирасан, эй Раббий! Эгамиз абадулабад шоҳ бўлиб ҳукмронлик қилади.” Абунавам ўғли Барақ билан Добира ўша куни шундай қўшиқ куйлашди: “Исроил йўлбошчилари йўл бошлаганда, Халқ фидойилик кўрсатганда, Эгамизга ҳамду санолар айтинг! Эшитинг, сизлар, эй шоҳлар! Қулоқ солинг, эй йўлбошчилар! Эгамизга мен қўшиқ айтарман, Исроил халқининг Худоси — Эгамизни Куйлаб соз чаларман. Сен, эй Эгам, Сеирдан йўлга чиққанингда, Эдом бўйлаб юриш қилганингда, Ер силкинди, осмон ёмғирин қуйди, Ҳа, булутлар шаррос ёмғирин тўкди. Тоғлар титради Синайдаги Эгамиз олдида, Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг олдида. Онот ўғли Шамгар даврида, Ёвел замонида юрмай қўйганди карвон. Йўловчилар сўқмоқдан юришга бўлди мажбур. Исроил қишлоқлари ҳувиллаб қолди буткул. Мен, Добира, келгунимга қадар, Исроилнинг волидаси сингари, Бўм–бўш эди Исроил қишлоқлари! Янги худоларни Исроил халқи танлаганда, Жанг қизиди шаҳар дарвозаларида. На қалқони, на найзаси бор эди Исроилнинг қирқ мингта сипоҳида. Қалбим мойил Исроил йўлбошчиларига, Халқнинг орасидаги фидойиларга. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эшитинг, эй оқ хачир минганлар, Қимматбаҳо эгарларда ўтирганлар! Эй йўлда яёв юрганлар! Қудуқ олдидаги чўпонларнинг овозларин эшитинг. Мадҳ қилаётир улар Эгамизнинг зафарларини, Исроилдаги қишлоқларнинг ғалабаларини. Шаҳар дарвозаларига ҳамла қилди Эгамиз халқи: «Олға бос, Добира, олға бос илдам! Олға бос, куйлагин жанговар қўшиқ! Абунавам ўғли Барақ! Қани, бўл сен ҳам! Асирларингни ўзинг бошлагин!» Халқнинг қолгани бўйсундирди баҳодирларни, Эгамиз халқи мағлуб қилди паҳлавонларни, Омолекларни енгган Эфрайимдан чиққанди. Бенямин ҳам сенга эргашди, Мохир наслидан келишди лашкарбошилар, Забулун қавмидан — ҳокимлик таёғин тутганлар. Добирага қўшилди Иссахор йўлбошчилари, Барақни қўллади Иссахор ўғлонлари. Водийга шошилди улар Барақ ортидан. Аммо беқарорлик қилди Рубеннинг насли. Нега сизлар қўраларда қолдингиз, эй Рубен? Чўпонларнинг қурей–қурейларин эшитганими?! Беқарорлик қилди–ку Рубеннинг насли. Гилад Иордан ортида қолди. Дан ўз кемалари ёнида қолди. Ошер денгиз соҳилида ўрнашиб олди, Ўз кўрфазларида жойлашиб қолди. Ўлимдан қўрқмади Забулун лашкари, Жонин аямади Нафтали ҳам жанг майдонида. Танахда, Магидў сувлари ёнида Канъон шоҳлари уруш очишди. Бироқ хазинани улар ўлжа қила олмади. Жанг қилди юлдузлар самода туриб, Сисарога уруш қилди ўз йўлларида юриб. Супуриб ташлади душманни Хишон дарёси, Ўша кўҳна дарё — Хишон дарёси. Эй жоним! Куч ила олға бос! Тулпорлар келди дупур–дупур қилиб, Сисаро отларининг туёқлари ерни тамғалаб. «Мироз шаҳрини лаънатла, — дейди Эгамизнинг фариштаси, — Аҳолисини ҳам қаттиқ қарғагин, Улар келмади Эгамизга мадад бергани, Паҳлавонларга қарши Эгамизга мадад бергани.» Хайин уруғидан бўлган Хабернинг хотини — Ёвел Аёллар орасида барака топсин! Чодирларда яшайдиган аёлларнинг бахтлиси бўлсин. Сисаро сув сўраганда Ёвел келтирди сут, Шоҳкосада қатиқ олиб келди у. Чодир қозиғини қўлига олди, Ўнг қўлида болғани тутди. Зарба билан Сисаронинг бошини ёрди, Чаккасига бир уриб, тешиб юборди. Сисаро сулайиб йиқилиб тушди, Ёвелнинг оёғи остида чурқ этмай қолди. Ёвелнинг оёғи остида сулайиб қолди, Йиқилган жойида жон таслим қилди. Сисаронинг онаси деразадан кўчага қарар, Панжара ортидан у зорланиб айтар: «Аравалар қолиб кетди намунча? Туёқлар овози эшитилмас ҳанузгача?» Жавоб берар унинг доно аёллари, Жавоб берар такрор–такрор ўзига ўзи: «Бўлишаётгандир улар ўлжани, Ҳар қайси сипоҳга бир–икки жувонни, Сисарога ранг–баранг либосларни. Ғолибларга олиб келар икки ҳисса қилиб Нафис нақшли либосларни.» Эй Эгамиз! Душманларинг барчаси Сисарога ўхшаб қирилиб кетсин! Дўстларинг–чи, чиқаётган қуёшдай Чарақлаб турсин!” Юртда қирқ йил тинчлик барқарор бўлди. Мазлум учун Эгамиз қалъадай бўлади, Ҳа, қайғули дамларда У паноҳ бўлади. Ҳузурингда уларни ҳимоя қиласан, Инсон фитналаридан омон сақлайсан. Уларни Ўз чодиринг остида Иғволардан сақлаб турасан. Сен менинг паноҳимсан, қалқонимсан, Сенинг каломингга умид боғлайман.
Выбор основного перевода