Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худойим! Нега мени тарк этдинг?! Нега мендан узоқдасан шу қадар?! Эй Худойим! Нечун менга нажот бермайсан?! Оҳу нолаларимни эшитмайсан?! Ҳаётим азоб билан тугайди, Йилларим оҳ–воҳ билан битади. Гуноҳларим дастидан кучдан қолдим, Этларим суякларимга ёпишиб кетган. Силлам қуриб, тамом эзилдим, Юракдаги аламдан нола қиламан. Жим турдим, сукут сақладим, Сўзлашдан бўйин товладим, Ошиб бораверди дардим. Қизиб кетаверди ичим, Ўйлаганим сари ўртанди кўнглим, Охири тилимни тия олмай ёлвордим:
Выбор основного перевода