Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Умрим бўйи Сенинг меҳр–шафқатинг изимдан юради, Эй Эгам, Сенинг уйинг то абад менинг масканим бўлади. Эй Эгам, севаман Сен маскан қилган уйни, Улуғворлигинг порлаган жойни. Қутлуғ ҳовлимда яшасин дея, Сен Ўзинг танлаб, олиб келган инсон Нақадар бахтлидир! Уйингнинг, муқаддас Маъбадингнинг Неъматларидан биз баҳраманд бўламиз. Сенинг маконинг ажойибдир, Эй Сарвари Олам! Эй Эгам, Сенинг ҳовлингга кирмоқни Жоним истар, ҳатто орзиқар. Эй барҳаёт Худо! Қалбим, вужудим Севинч ила Сенга куйлар. Эй Раббимиз Худо, лутф–караминг бизга ёр бўлсин, Қилган ишимиз бароридан келсин, Ҳа, ишларимизга барака бергин! Сўнг бева қолган эди. У саксон тўрт йил давомида бева бўлиб, ҳеч қачон Маъбадни тарк этмасди. Рўза тутиб, ибодат қилиб, кечаю кундуз Худога сажда қиларди.
Выбор основного перевода