Худо нафаси билан муз ҳосил қилади, Бепоён сувлар музлаб қолади.
Ёмғир ўрнига уларга Эгамиз дўл ёғдирди, Бутун Миср бўйлаб чақмоқ чақтирди.
У амр берганда, бўрон қўзғалди, Денгиз тўлқинлари баланд кўтарилди.
Худо амрларини ер юзига юборади, Унинг айтган сўзлари тез ёйилади.
У қорни оппоқ кўрпадай ёяди, Қировни кул каби сочади.
Дўлни ушоқ каби ёғдиради, Унинг совуғи олдида ким бардош бера олади?!
Каломини юбориб, Эгамиз музларни эритади, Шамолини эсдириб, сувлар оқизади.