Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг Худо: “Сувларни бир–биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин”, деб амр қилди. Шундай ҳам бўлди: Худо гумбазни яратиб, гумбазнинг остидаги сувлардан гумбаз устидаги сувларни ажратди. Самолар бунёд бўлган Эгамизнинг каломидан, Самодаги жисмлар яралган Унинг нафасидан. Бутун ер юзи Эгамиздан қўрқсин, Бутун олам аҳли Ундан ҳайиқсин. Шукрона айтинг донолик билан самоларни яратганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир. Ҳа, Менинг қўлим заминнинг пойдеворини қўйган, Самоларни ёйган Менинг қўлимдир. Мен уларни чақирганимда Улар биргаликда туради. Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди. Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди.
Выбор основного перевода