Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Осмон қонунларини биласанми? Сен ўша қонунларни ер юзига татбиқ қила оласанми? Ойга, самолардаги ўша содиқ гувоҳга ўхшаб, Тахти то абад маҳкам туради.” Сенинг садоқатинг насллар оша давом этади, Ерни барқарор қилгансан, у то абад тураверади. Кунни ёритсин дея, Эгамиз қуёш ато қилди. Кечаси нур сочсин дея, ой ва юлдузларни яратди. У денгизни кўпиртирар, Тўлқинларини ўкиртирар, Унинг номи Сарвари Оламдир. У шундай демоқда: “Агар табиатдаги бу тартиб бузилса, Исроил насли ҳам халқ сифатида йўқ бўлади.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен кун ва тунга берган амримни, осмону фалак учун ўрнатган қонун–қоидаларимни ҳеч қачон ўзгартирмайман. “Ё Эгамиз, ё Худойимиз! Сен қудратлисан! Улуғворлигу иззатга Сен лойиқсан! Зеро, бутун борлиқни Сен яратгансан, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди, яратилди.”
Выбор основного перевода