Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Булардан ташқари, Довуд Леви қабиласининг уруғбошиларига, қариндошларингиз орасидан созандаларни тайинланг, деб буюрган эди. Улар арфа, лира ва зилларни чалиб, бу мусиқа асбобларининг жўрлигида шодиёна қўшиқлар айтишлари керак эди. Лира чалиб, Эгамизга ҳамдлар айтинг, Ўн торли арфа чалиб, Унга қўшиқ куйланг. Келинглар, севинч ила Эгамизни куйлайлик, Нажотимиз Қоясига шодлик ила ҳайқирайлик. Шукрона айтиб, Унинг ҳузурига борайлик, Унга қўшиқлар айтиб, шодликдан ҳайқирайлик. Бирга йиғилганингизда санолар, руҳий мадҳиялару қўшиқлар куйланглар. Мусиқа асбобларию хонишларингиз билан чин юракдан Раббимизга ҳамдлар айтинглар.
Выбор основного перевода