Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўнгли чўкканларга Эгамиз яқиндир, Руҳан эзилганларни У қутқаради. Сенга маъқул қурбонлигим эзилган руҳдир, Эзилган, тавба қилган юракни Сен рад этмайсан, эй Худо. Ой қуёшга ўхшаб нур сочади. Қуёш эса етти баробар кўпроқ нур беради, етти кунлик ёруғлигини сочади. Эгам Ўз халқининг яраларини боғлаб, Ўзи келтирган жароҳатларга шифо берган кун шундай бўлади. Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай деб, Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб, Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман. Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Асирларга озодлик эълон қилсин, Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб, Эгам мени юборди. “Эгамизнинг Руҳи мени қамради. Йўқсилларга Хушхабар етказмоқ учун Эгам мени танлади. Зиндондагиларга эркин бўласиз, деб айтмоқ учун, Кўрларга, кўзингиз очилади, деб хабар бермоқ учун, Асирларни озод қилмоқ учун,
Выбор основного перевода