Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Лутфу караминг билан Қуддусни яшнатгин, Сион шаҳри деворларини қайтадан қургин. Зеро, Эгамиз Қуддусни барпо қилади, Ўзининг шуҳрати ила зоҳир бўлади. Элатларга У белгисини кўрсатиб, Исроилнинг қувилганларини тўплайди. Ер юзининг тўрт бурчагидан йиғади Яҳудонинг тарқалиб кетганларини. Тарқалиб кетган Исроил халқини йиғадиган Эгамиз Раббий айтмоқда: “Уйимда йиғилганлар ёнига Мен яна бошқаларни йиғиб келаман.” Эгамиз Қуддусга шундай дейди: “Бегоналар деворларингни тузатади, Шоҳлари сенга хизмат қилади. Ғазабланганимда сенга жазо берган бўлсам ҳам, Энди марҳамат қилиб, сенга шафқат қиламан.
Выбор основного перевода