Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Тўқ бўлганлар луқма нон учун мардикордирлар, Оч бўлганлар эса энди тўқдирлар. Бефарзанд аёл етти бола туғар, Серфарзанд аёл эса кимсасиз қолар. Эгамиз айтмоқда: “Муҳтож эзилиб кетди, Бечора нола қилди. Энди қўзғаламан, Ўзлари интилган нажотга етказаман.” Худо ёлғизларни хонадонга жойлаштиради, Асирларни роҳатга, эркинликка олиб чиқади, Исёнкорлар эса қақраган ерга эга бўлади. Эгамиз тўғри иш қилади, Мазлумларга адолат қилади. Эй Эгам! Ўз вақтида ризқимизни берсин дея, Уларнинг ҳаммаси Сенга кўз тикади. Зотан, У қондирар ташна бўлганларни, Тўйдирар неъматлар билан очларни. Баъзилари зимзиё зулматда ўтирардилар, Асир бўлиб, кишанда азоб чекардилар. Эгамиз Раббийнинг Руҳи мени қамраб олган, Чунки У мени танлаган. “Йўқсилларга хушхабар етказсин, Хаста қалбларга шифо берсин, Асирларга озодлик эълон қилсин, Зиндондагиларга эркинлик хабарини берсин” деб, Эгам мени юборди.
Выбор основного перевода