Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо азалда осмон билан ерни яратди. Ёлғиз Сен Эгамиздирсан! Сен осмонни, беқиёс фалакни, ундаги ҳамма самовий жисмларни, заминни, заминдаги ҳамма нарсани, денгизларни, денгизлардаги ҳамма нарсани яратгансан. Уларнинг ҳаммасига жон ато қилган Сенсан. Самодаги фаришталар Сенга сажда қилади. Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади, Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради. Зеро, Унинг бизга бўлган севгиси улуғдир, Эгамизнинг садоқати то абад давом этар. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Шукрона айтинг донолик билан самоларни яратганга, Унинг содиқ севгиси абадийдир. — Нимага бундай қиляпсизлар! Биз ҳам сизлар сингари, инсонлармиз! Биз сизларга Хушхабар олиб келдик, токи сизлар анави беҳуда нарсалардан юз ўгиринглар, осмон билан ерни, денгизни ва улардаги ҳамма мавжудотни яратган барҳаёт Худога юз буринглар. У баланд овозда шундай деди: “Худодан қўрқинг, Уни улуғланг! У халқларни ҳукм қиладиган вақт келди. Еру осмонни, денгизу булоқларни Яратганга сажда қилинг!”
Выбор основного перевода