Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Ўзим хизматида бўлган Сарвари Олам шоҳид! — деди Элишай. — Агар мен Яҳудо шоҳи Ёҳушафатни ҳурмат қилмаганимда, сенга ҳеч ҳам қарамаган, ҳатто назар солмаган ҳам бўлардим. Аммо Исроил халқи уларга ҳужум қилмади, чунки жамоа оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан қасам ичиб, уларга ваъда беришган эди. Шунда бутун жамоа минғиллаб, оқсоқолларга нолиди. Оқсоқоллар жамоага шундай дедилар: — Биз уларга Исроил халқининг Худоси — Эгамиз номи билан қасам ичиб ваъда берганмиз, энди биз уларга тегмаслигимиз керак. Майли, яшайверишсин, ичган қасамимизни бузиб, бошимизга Эгамизнинг ғазабини келтирмайлик. Аммо Гивонликлар бутун жамоа учун ўтин ёрувчи ва сув ташувчи бўлиб қолсинлар. Шундай қилиб, оқсоқоллар Гивонликларга нисбатан ўз ваъдасида қолдилар. Йифтох уни кўргач, қайғу–аламдан кийимларини йиртиб: — Вой қизим! Нима қилиб қўйдинг?! — деди. — Юрак–бағримни қон қилдинг–ку! Мен Эгамизга қасам ичган эдим, энди сўзимни қайтиб ололмайман! Шоҳнинг саройдаги бошқа аъёнлари Хомонга тиз чўкиб таъзим қилардилар. Чунки шоҳнинг амри шундай эди. Мардохай эса на эгиларди, на таъзим қиларди. Улар бизга кўп иззат–ҳурмат кўрсатдилар. Жўнаб кетаётганимизда эса сафаримиз учун зарур озиқ–овқатларни кемага жойлаштирдилар. Яннис ва Ямбрис Мусога қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Аммо фикри бузуқ, имони сохта бу одамлар
Выбор основного перевода