Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар. Бироқ Сен самимий, пок қалбни истайсан, Асл доноликни Ўзинг менга ўргатгин. Эй Парвардигор Эгам, қуёш ва қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан. Бахтлидир адолат ила иш тутганлар, Ҳар доим тўғри иш қилганлар. Қуйидаги айтганларимни қилишингиз керак: бир–бирингизга ҳақиқатни айтинг. Ҳукм қилганингизда одил қарор чиқариб, тинчлик ўрнатинг. Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманг, ёлғон қасам ичманг. Мен булардан нафратланаман.” Сарвари Оламнинг каломи шудир. Энди ёлғон гапиришни бас қилиб, ҳар бирингиз ўз яқинингизга ҳақиқатни айтинглар, ахир, ҳаммамиз бир тананинг аъзоларимиз–ку.
Выбор основного перевода