Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ким туриши мумкин Эгамизнинг муқаддас маконида? Ким чиқиши мумкин Унинг тепалигига? Қўли ҳалол, қалби тоза инсонлар, Сохта нарсаларга кўнгил қўймаганлар, Ёлғондакам онт ичмаганлар. Эгамиз уларга барака беради, Нажоткор Худо уларни оқлайди. “Орамизда ким ямламай ютадиган олов билан тура олади? Орамиздаги ким ёниб битмас аланга ёнида қола олади?” дея Қуддусда гуноҳкорлар ваҳимага тушди, Нопокларни қўрқув эгаллаб олди. Мана, қаранг солиҳ яшаётганларга! Улар тўғри гапни гапиради, Тамагирлик фойдасидан юз ўгиради, Пора олишдан қўлларини тияди. Қотилларнинг фитналарига қўшилмайди, Кўзларини ёвузлик жалб қила олмайди. Ҳа, шундайларнинг маскани юксакларда бўлади, Тоғлардаги қоялар бошпанаси бўлади. Нону суви ҳеч қачон етмай қолмайди. “Мен Сионга, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга Ўз шоҳимни жойлаштирдим.” Бахтлидир Сенинг уйингда истиқомат қиладиганлар, Улар доим Сенга ҳамду сано айтарлар.
Выбор основного перевода