Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мазлум учун Эгамиз қалъадай бўлади, Ҳа, қайғули дамларда У паноҳ бўлади. Мен эса ғариб, бечораман, Эй Раббий, мен ҳақимда ўйлагин, Мададкорим, нажоткорим Ўзингсан, Кечикмагин, эй Худойим! Худо бизнинг паноҳимиз, қудратимиздир, Кулфатда қолганимизда доим мададкоримиздир. Сен менинг паноҳим бўлгандирсан, Душманимга қарши мустаҳкам минорасан. Мен Эгамга шундай дейман: “Сен паноҳимсан, қалъамсан, Мен умид боғлаган Худойимсан.” Сенга ёлвориб айтаман, эй Эгам: “Сен менинг паноҳимсан, Бу дунёдаги хавфсизлигим Сенсан.”
Выбор основного перевода