Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ижрочилар раҳбарига. Зифликлар Шоулнинг олдига бориб: “Довуд халқимиз орасида яшириниб юрибди”, деб хабар берганларидан кейин, Довуднинг айтган қасидаси. Торли асбоблар жўрлигида айтилади. Эй Худо! Буюк қудратинг ила мени қутқаргин! Куч–қувватинг ила менга адолатли ҳукм чиқаргин! Эй Худо, эшитгин илтижоимни, Тинглагин айтганларимни! Бегоналар қарши қўзғалди менга, Зўравонлар қасд қилмоқчи жонимга, Улар Сени писанд қилмайдилар. Эй Худо, менга мадад берасан, Эй Раббий, менинг жонимни асрайсан. Душманларимнинг қабиҳликлари ўз бошига келсин, Сен содиқсан, уларни қириб ташлагин! Ахир, Муқаддас битикларда қуйидагидай ёзилган–ку: “Ҳеч бир солиҳ кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Биронта ҳам идрокли зот йўқ, Ҳеч ким Худога юз бурмайди. Ҳаммаси йўлдан озган, бирдай бузилган, Яхшилик қилувчи бир кимса йўқдир, Ҳатто биронта ҳам йўқ! Худога интилмайди ўзига бино қўйган қабиҳлар, “Худо йўқдир”, деб доим ўйлайди улар. Такаббурлар масхаралаб, хусумат билан гапиради, Мағрурланиб, зулм билан таҳдид қилади.
Выбор основного перевода