Бир пайт Байтлаҳмдан Бўаз келиб қолди. У ўроқчиларга: — Ҳорманглар, Худо сизларга ёр бўлсин! — деди. Улар ҳам: — Бор бўлинг, Худо умрингизга барака берсин! — деб жавоб қайтаришди.
Эгамиз номидан келадиган зот барака топсин, Эгамиз уйидан туриб, сени дуо қиламиз.