Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо кучимни кесди, мени ерга урди. Шунинг учун ўша ярамаслар ҳам Менинг олдимда ўзларини жиловлай олмайдиган бўлдилар. “Синдирайлик улар солган кишанларни, Олиб ташлайлик бўйнимиздан сиртмоқларни.” Сен одилсан, эй Эгам, Ҳукмларинг адолатлидир. Эй кўплаб уй сотиб оладиганлар! Ҳолингизга вой! Эй даласига яна дала қўшиб оладиганлар! Ҳолингизга вой, Ҳа, бошқаларга жой қолдирмайсиз, Энди бу юртда ёлғиз ўзингиз қолиб кетасиз. Мана, қаранг Қуддусга! Байрамларимиз шаҳрига боқинг. Ўз кўзларингиз билан Сионни, Ўша осуда масканни кўрасиз. Бу чодир ҳеч қачон кўчмайди, Унинг қозиқлари сурилмайди, Биронта арқони узилмайди.
Выбор основного перевода