Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жамики душманларим уялиб қолади, Ҳаммаси ваҳимага тушиб қолади, Ўша он шарманда бўлиб, қайтиб кетади. Менинг жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Менга қарши фитна қилаётганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! Жонимга қасд қилган ҳаммалар Шармандаю шармисор бўлсин! Ҳалокатимни истаганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! Мени айбловчилар шармандаликдан ерга кириб кетсин, Менга зарар етказмоқчи бўлганлар Масхара бўлсин, бадном бўлсин. Сенга қарши бирлашди талай халқлар, Сен ҳақингда шундай деб айтади улар: “Қани, келинглар, Қуддусни хўрлаймиз, Шаҳват билан уни томоша қиламиз.”
Выбор основного перевода