Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эсов аёлларга ва болаларга қараб: — Ёнингдаги бу одамлар сенга ким бўлади? — деб сўради. — Мен, қулингизга Худо иноят қилиб берган болаларим, — деди Ёқуб. шундай деган эди: “Мен сени баракали қилиб, наслингни кўпайтираман. Мен сендан кўп халқларни яратаман. Бу ерни сендан кейин наслингга абадий мулк қилиб бераман.” Ували–жували бўласизлар, ерингиз ҳосилдор, мол–қўйингиз баракали бўлади, сигирларингиз болалайди, қўйларингиз қўзилайди. Мен сизларнинг ота–бобонгиз бўлган Иброҳимни Фуротнинг нариги томонидаги ердан олиб чиқиб, бутун Канъон юрти бўйлаб бошлаб бордим. Иброҳимнинг наслини кўпайтирдим. Иброҳимга Исҳоқни бердим. Исҳоққа эса Ёқуб ва Эсовни бердим. Эсовга яшаш учун Сеир тоғларини бердим. Ёқуб ва унинг фарзандлари эса Мисрга бордилар. Мен мана шу бола учун Эгамга илтижо қилган эдим, Эгам тилагимни бажо қилди.
Выбор основного перевода