Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Парвардигор Эгамиз одамга шундай деди: “Хотинингнинг гапига кирганинг учун, Мен, ема, деб тақиқлаган мевани еганинг учун Сен туфайли ерни лаънати қилдим. Бутун умринг бўйи тимдалаб ерни, Ердан ўтказасан тирикчилигингни. Умидинг борлиги учун ишончинг комил бўлади, Атрофингда ҳимоянг бўлиб, тинчликда ором оласан. Ётганингда ҳеч кимдан қўрқмайдиган бўласан, Ҳамма сендан марҳамат истаб келади. Юртдаги одамларга айт: «Исроил юрти ва Қуддус аҳолиси тўғрисида Эгамиз Раббий шундай демоқда: бу одамлар ёвуз бўлиб кетганлари учун, Мен уларнинг юртини талон–тарож қилдираман. Улар нонни қўрқув ичра ейдилар, сувни саросима ичра ичадилар. Бутрус ёнидагиларга: — Мен кетдим, балиқ тутаман, — деди. — Биз ҳам сен билан борамиз, — дейишди улар. Сўнг қайиққа тушиб, жўнаб кетишди. Лекин ўша кеча ҳеч нарса тутишолмади.
Выбор основного перевода