Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз уларни ҳимоя қилади, ҳаётини асрайди, Улар юртдаги бахтлилардан ҳисобланади, Эгамиз уларни душманлари ихтиёрига топширмайди. Агар Эгамизни паноҳинг қилсанг, Бошингга бирон бахтсизлик келмас. Худойи Таолони қўрғонинг қилсанг, Бирон фалокат чодирингга йўламас. У сен тўғрингда фаришталарига амр беради, Фаришталар ҳамма йўлларингни қўриқлайди. Оёғинг тошга қоқилиб кетмасин дея, Фаришталар қўлларида сени кўтариб боради. Эй Эгамизни севганлар! Ёмонликдан нафратланинг. У тақводорларининг жонларини Ўзи асрайди, Фосиқларнинг қўлидан уларни халос этади. Эгамиз Ўзини севувчиларни асрайди, Ҳамма фосиқларни қириб ташлайди.
Выбор основного перевода