Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худойимиз! Сен Ўзинг уларни жазола, чунки бизга ҳужум қилган бу улкан лашкарга биз қаршилик қилишга ожизмиз. Нима қилишни биз билмаймиз, Сендан келадиган ёрдамга кўз тутиб турибмиз.” Эй самоларда тахт қурган Худо! Кўзларимни Сенга тикаман. Тоғлар Қуддусни ўрагандай, Ҳозирдан бошлаб, то абад Эгамиз Ўз халқини ўраб олгандир. Сизлар эса муқаддас байрам оқшомидагидай қўшиқлар куйлайсиз. Эгамизнинг тоғига, Исроил халқининг Қоясига най садолари остида бораётганлардай юракларингиз шодликка тўлади. Биз қирларда бутларга сажда қилар эдик, Қаттиқ шовқин–сурон кўтарар эдик. Аммо ҳаммаси беҳуда экан. Ягона нажоткоримиз Сенсан, эй Эгамиз Худо.
Выбор основного перевода