Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ортиқ манманликка берилманг оғиз кўпиртириб, Оғзингиздан кибрли сўзлар чиқмасин. У ҳаммасини биладиган Худодир, У одамларнинг хатти–ҳаракатини ҳукм қилади. Такаббурлар масхаралаб, хусумат билан гапиради, Мағрурланиб, зулм билан таҳдид қилади. Фосиқлар оғизлари билан осмонга даъво қилади, Тиллари билан ер юзини мулк қилиб олади. Мен махлуқнинг шохларини томоша қилиб турганимда, уларнинг орасидан ўсиб чиқаётган яна бир шохчани кўрдим. Унга жой бериш учун олдинги ўнта шохдан учтаси таг–туги билан узилиб тушди. Бу янги ўсиб чиққан шохнинг инсон кўзларига ўхшаган кўзлари ва такаббурона гапирадиган оғзи бор эди. У куфр кетиб, Худойи Таолонинг азизларини аёвсиз эзади. Муқаддас байрамлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади. Худонинг азиз одамлари уч ярим йил давомида ўша ҳукмдорнинг зулми остида бўладилар. Қанийди, сизларни чалғитаётганларнинг ўзлари биратўла бичилса!
Выбор основного перевода