Эгам айтар: “Солиҳ одамлар ўлиб кетяпти, Ҳеч ким бу ҳақда фикр юритмайди. Тақводорлар йўқ бўляпти. Ёвузликдан қутулсин деб, Солиҳлар оламдан ўтяпти. Ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайди.
Художўй йўқ бўлди бу юртда, Тўғри одам қолмади инсонлар орасида. Қон тўкаман деб, одамлар бир–бирини пойлайди, Ҳаттоки қариндош қариндошига тузоқ қўяди.