Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Забулун қабиласидан — 50.000 моҳир жангчи. Улар Довудга чексиз садоқати билан хизмат қилиш учун тиш–тирноғигача қуролланиб, жангга тайёр бўлиб келган эдилар. Душманларим оғзидан ҳақиқат чиқмайди, Уларнинг юраклари балою офатдир. Очиқ қабр кабидир оғизлари, Тиллари хушомад қилади. Улар мени кўргани келганда, Ёлғон–яшиқ гапларни гапиради. Юракларида эса фисқу фасод тугиб, Ташқарига чиқади–да, Ҳамма жойда ёйиб юради. Унинг оғзидан бол томади, Юраги эса адоватга тўла. Сўзлари мойдан ҳам ёқимли, Аслида қиндан чиққан қиличдайдир. Донолик сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин. Уларнинг тили ҳалокат келтирадиган ўққа ўхшайди, Оғзидан фақат ёлғон сўзлар чиқади. Қўшниларига ширин гапиришади, Ичларида эса уларни тузоққа туширмоқчи бўлишади. Ахир, бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг эмас, балки ўз нафсининг қулидирлар. Улар ширин сўзлару хушомадгўйлик билан софдил инсонларни йўлдан оздирадилар. У Худога таянмагани учун ҳаётида беқарор, ўзгарувчан бўлади.
Выбор основного перевода