Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг ғазаби бир лаҳза давом этади, Лутфу карами бир умр тугамасдир. Шу боис қайғу–алам тун бўйи давом этса ҳам, Тонг билан бирга шодлик ҳам кириб келади. Ахир, Мен то абад даъволашмайман, Абадий қаҳр–ғазабда бўлмайман. Акс ҳолда, Мен яратган тирик жонзот, Инсон зоти олдимда тура олмасди. «Ҳадеб мендан жаҳлинг чиқаверадими?» дейсан, «Бир умр менга ғазабингни сочасанми?» деб айтасан, Ўзинг эса имконинг борича ёвузлик қилаверасан.” Қани, шимолга бор, у ерда ушбу сўзларни жар солиб айт: «Эгамиз шундай демоқда: эй бевафо Исроил, Менга юз бур! Энди Мен сенга ғазабимни сочмайман, Мен раҳмдилман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Сендан то абад ғазабланмайман. Эй Худо, Сенга ўхшаши бормикан?! Халқингдан омон қолганларнинг Гуноҳларини Сен кечирасан, Уларнинг итоатсизлигини афв этасан. То абад ғазабланмассан халқингдан, Завқ оласан Ўзинг меҳр–шафқат кўрсатишдан.
Выбор основного перевода