Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Исроил халқига шундай деди: “Агар Мен, Эгангиз Худога ҳушёр бўлиб қулоқ солсангиз, Менинг олдимда тўғри ишлар қилсангиз, амрларимга итоат этсангиз, ҳамма қонунларимга риоя қилсангиз, ўшанда Мен Мисрликларни дучор қилган хасталикларнинг бирортасига ҳам сизларни дучор қилмайман. Сизларга шифо берадиган Эгангиз Менман.” Минг–минг авлодларга содиқ севгимни кўрсатавераман. Фосиқликни, исённи ва гуноҳларни кечираман. Лекин айбдорларни асло жазосиз қолдирмайман. Мен уларни жазолайман, уларнинг гуноҳлари оқибатидан фарзандлари, набиралари ва чеваралари ҳам қочиб қутулмайди. Исроилни барча гуноҳларидан Қутқарадиган Унинг Ўзидир. Орангизда ҳеч кимса, “Мен хастаман”, демайди, Қуддусдагиларнинг гуноҳлари кечирилади. Ўзимнинг ҳақи–ҳурматим Айбларингни кечирадиган Менман. Гуноҳларингни ёдга олмайман. Эй Эгам, менга шифо бер, соғайиб кетай. Мени қутқаргин, нажот топай. Ахир, ёлғиз Сени олқишлайман. Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: — Ўғлим, гуноҳларинг кечирилди, — деди. Сенга айтай: бу аёлнинг гуноҳлари кўп эди, кечирилди. Чуқур меҳрининг сабаби ҳам шудир. Оз кечирилганнинг меҳри оз бўлади.
Выбор основного перевода