Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз эса то абад Ўз тахтида ўтиради, У тахтини ҳукм қилиш учун қургандир. Эгамиз Ўзининг муқаддас Маъбадидадир, Эгамизнинг тахти самодадир. У инсонни кўздан қочирмайди, Нигоҳи инсонни текшириб туради. Қўрқинчлидир Худойи Таоло — Эгамиз, Бутун ер юзида Удир улуғ Шоҳимиз. Сенинг тахтинг қарор топган азалдан, Сен Ўзинг мавжудсан азалдан. Белгиланган муддат тугагач, мен кўзимни осмонга тикдим, ўша заҳотиёқ эс–ҳушим ўзимга қайтиб келди. Мен Худойи Таолога шукроналар айтдим, мангу яшовчини олқишлаб, улуғладим: “Зеро, абадийдир Унинг ҳукмронлиги, Авлодлар ошадир Унинг шоҳлиги.
Выбор основного перевода