Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамизнинг буйруқлари тўғридир, Қалбларни шодликка тўлдиради, Эгамизнинг амрлари равшандир, Улар кўзларга нур беради. Сенинг каломинг қадамларим учун чироқдир, Йўлимга нур сочадиган ёруғликдир. Бундан ташқари, биз пайғамбарларнинг башоратларига тўлиқ ишонамиз. Сизлар ҳам уларнинг сўзларига диққат этсангизлар, яхши қилган бўласизлар. Зеро, бу сўзлар Масиҳ келадиган кунгача сизлар учун гўё зулматда нур сочиб турган чироқдай бўлади. Сўнг Масиҳнинг Ўзи келади. Унинг келиши тонг юлдузи каби бўлиб, янги замоннинг бошланишидан дарак беради, Масиҳнинг нури қалбларингизни ёритади.
Выбор основного перевода