Ҳукм чиқарганда ҳақсизлик қилманг, фақирга ҳам ён босманг, обрўли одамнинг ҳам кўнглига қараб иш тутманг. Қўшнингизни адолат билан ҳукм қилинг.
Ўша вақтда ҳакамларингизга шундай деб буюрган эдим: “Биродарларингиз орасидаги муаммоларга яхшилаб қулоқ солинг. Ҳукмингиз тўғри бўлсин, Исроил халқи орасидаги муаммоларни ҳамда қондошингиз билан мусофир орасидаги муаммоларни тўғри ҳукм қилинг.
У фақиру бечорани ҳимоя қилган, Шунинг учун фаровон ҳаёт кечирган. Худони билиш дегани шу эмасми?! — деб айтмоқда Эгамиз. —
— Мен, Сарвари Олам, шундай деган эдим: “Адолатли ҳукм қилинглар. Бир–бирингизга меҳрибон бўлинглар, раҳм–шафқат қилинглар.
Беваларга, етимларга, мусофирларга, камбағалларга зулм қилманглар. Бир–бирингизга қарши ёвуз режалар тузманглар.”
Юзаки ҳукм қилманглар, ҳукмингиз адолатли бўлсин.