Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёқуб хабарчиларга шундай кўрсатма берган эди: — Эсов ҳазратларига шундай деб айтинглар: “Қулингиз Ёқуб айтмоқдаки, у шу пайтгача Лобоннинг хонадонида яшади. Унинг оёқларига бош уриб ёлворди: — Тўрам, мен айбдорман, айб менда. Ижозат беринг, бу чўрингиз сизга бир оғиз гап айтсин, айтганларимга қулоқ солинг. Юмшоқ жавоб ғазабни қайтаради, қаттиқ сўз эса жаҳл чиқаради. Шоҳнинг ғазаби ўлим даракчисидир, доно уни тинчлантиради. Агар ҳукмдорнинг сендан жаҳли чиқса, жойингни ташлаб кетмагин, чунки вазминлик туфайли хафагарчиликлар ҳам босилиб кетади. Ўғлим, асал еб кўргин, у яхши, асалари муми оғзингга шириндир. Кўп асал ейиш яхши эмас, иззатталаб бўлиш ҳам ҳурмат келтирмайди.
Выбор основного перевода