Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўпчилик ўзини содиқ деб айтади, ҳақиқатан ҳам садоқатли бўлганни топиб кўр–чи! Бу сохта устозлар бамисоли сувсиз қудуқдирлар, шамолда тез ғойиб бўладиган туман кабидирлар. Улар учун тим қоронғи зулмат тайёрлаб қўйилган. Бу одамлар жамоатингизни ҳам ҳалокатга йўлиқтирадилар. Улар фақат ўзини боқадиган чўпонларга ўхшайди. Сизлар таом ейиш учун бирга йиғилганингизда, Раббимиз Исони хотирлаш учун нон синдирганингизда, улар уялмай, очкўзлик билан қоринларини тўйдирадилар. Улар шамол ҳайдаган ёмғирсиз булутларга ўхшайдилар, мавсумида мева бермайдиган дарахтлар кабидирлар. Бу устозлар қўпориб ташланган дарахтлардай ўликдирлар.
Выбор основного перевода