Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен бугун буюраётган амр сизлар учун унчалик қийин эмас, ёки сизлар етиб бора олмайдиган даражада узоқда эмас. У осмонда эмаски, сизлар: “Ким биз учун осмонга чиқиб, амрни олиб беради, токи биз эшитиб, бажарсак?” десангизлар. У денгизнинг нариги томонида эмаски, сизлар: “Ким биз учун денгизнинг нариги томонига бориб, у амрни олиб келади, токи биз эшитиб, бажарсак?” — десангизлар. Аксинча! Бу амр сизнинг яқинингиздадир, оғзингизда, юрагингиздадир, шунинг учун уни бажара оласизлар. Донолик чорламайдими?! Идрок овозини баланд қилиб чақирмайдими?! Мазах қилувчи доноликни қидиради, аммо тополмайди, идроклига эса билим олиш осон. Дононинг кўзи бор, Нодон эса қоронғиликда юради. Аммо ҳамманинг тақдири бир эканлигини ҳам тушундим. Ким доно кишига ўхшайди? Ким бирор нарсанинг маъносини билади? Донолик кишининг юзини яшнатади, Юз қаттиқлигини юмшатади.
Выбор основного перевода