Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мадорим қуриб, сопол парчасидай бўлиб қолдим, Тилим танглайимга ёпишиб қолди, Мени ўлим тўшагига ётқиздинг. Юрак шод бўлса, чеҳра очиқ, ғамгин бўлса, руҳ тушкундир. Қийналганларга ҳар кун ташвиш, лекин юрагида шодлик бўлса, доимо байрам. Пора олманглар. Пора туфайли кўзи очиқларнинг кўзини ёғ босади. Пора ҳар доим тўғри одамларнинг ишига зарар етказади. Яширинча берилган совға жаҳлни юмшатади, енг ичидаги пора ғазабдан туширади. Ақлсиз ҳукмдор ниҳоятда золим бўлади, адолатсиз фойдадан нафратланадиган узоқ яшайди. Камбағални адолатдан маҳрум қиляпсиз, Мазлум халқимни талаяпсиз, Овингиз бўлаётир бевалар, Ўлжангиз бўлаётир етимлар. Эй Қуддус ҳокимлари, сизлар пора олиб ҳукм қиласиз, Эй Қуддус руҳонийлари, сизлар тама қилиб таълим берасиз, Эй Қуддус пайғамбарлари, сизлар пул учун башорат қиласиз. Тағин Эгамизнинг номини рўкач қилиб, айтасиз: “Эгамиз биз билан, бунга шубҳа йўқ! Бошимизга бирор кўргилик тушмас.”
Выбор основного перевода