Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Севгилимга эшикни очдим, Лекин у кетиб қолибди. У кетганига юрак–бағрим эзилди. Қидириб, уни топа олмадим, Чақирдим, лекин у жавоб бермади. Шаҳарни айланиб юрган қўриқчилар Мени кўриб қолдилар. Улар мени уриб яраладилар. Ўша шаҳар қўриқчилари Устимдаги рўмолимни олиб қўйдилар. Эй Қуддус, деворларингга соқчилар қўйдим, Улар кечаю кундуз ибодатни бас қилмайди. Эй Эгамизга ибодат қиладиганлар! Сизлар ҳам ҳеч жим турманг. — Эй инсон, Мен сени Исроил халқига соқчи қилиб тайинладим. Оғзимдан чиққан ҳар бир гапимни уларга айтиб, огоҳлантирасан. Худонинг каломини сизларга ўргатган устозларингизни хотирланглар. Уларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли ҳақида фикр юритинглар. Имонларига тақлид қилинглар.
Выбор основного перевода