Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8
Параллельные места
Қаердалигимни билмасанг, Эй гўзалларнинг гўзали, Поданинг изларидан боргин. Чўпонларнинг чодирлари олдида Ўз эчкиларингни ўтлатгин. Севгилимга эшикни очдим, Лекин у кетиб қолибди. У кетганига юрак–бағрим эзилди. Қидириб, уни топа олмадим, Чақирдим, лекин у жавоб бермади. Келаман Мен, Сарвари Олам, гумбур–гумбур, Зилзила, шовқин–сурон, довул, Бўрону ютиб юборувчи аланга билан. Эгам айтар: “Эй ташна бўлганлар! Ҳаммангиз сувга келинглар! Эй пулсизлар, келинг, сотиб олиб, енглар! Келинг, шаробу сут сотиб олинг пулсиз, текинга! Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Бир шаҳарнинг аҳолиси иккинчи шаҳарда яшовчиларнинг олдига бориб: «Биз кетяпмиз, юринглар, Эгамиздан илтифот сўрайлик, Сарвари Оламга сажда қилайлик», деб айтади.” Кўп эллар ва кучли халқлар Сарвари Оламдан илтифот сўрагани ва Унга сажда қилгани Қуддусга келадилар. Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади. Чунки сўраган ҳар бир одам олади, излаган топади, тақиллатганга эшик очилади. Осмон Шоҳлиги нодир марварид излаётган бир савдогарга ўхшайди.
Выбор основного перевода