Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар ўлимни кутадилар, лекин ўлим келмайди, Қимматбаҳо хазинадан ҳам кўра, Кўпроқ ўлимни излайди улар. Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Кириб кетар қоялардаги ғорларга. Унинг буюк улуғворлигидан Яширинар ердаги чуқурларга. Бу ёвуз наслнинг омон қолганларини Мен турли жойларга сургун қиламан. Ўшанда улар яшашдан кўра, ўлимни афзал кўрадиган бўладилар.” Сарвари Оламнинг каломи шудир. Исроилнинг гуноҳига сабаб бўлган Обундаги саждагоҳлар йўқ қилинади. Қурбонгоҳларини янтоғу тикан босади. Одамлар тоғларга: “Бизни босиб қолинглар!” дея бақиришади. Қирларга: “Устимизга қуланглар!” деб ёлворишади. Ўшанда одамлар тоғларга: “Устимизга қуланглар!” дея бақиришади. Қирларга: “Бизни босиб қолинглар!” деб ёлворишади. Улар тоғу қояларга шундай деб ёлворар эдилар: “Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Зотнинг назаридан ва Қўзининг ғазабидан бизни яширинг!
Выбор основного перевода