Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Биринчи фаришта карнайини чалди. Шунда дўл, олов ва қон ер юзига ёғдирилди. Ернинг учдан бир қисми ёниб кетди, дарахтларнинг учдан бири ва ҳамма ўт–ўланлар куйиб кетди. Иккинчи фаришта карнайини чалди. Шунда ловуллаб ёнаётган улкан тоққа ўхшаш бир нарса денгизга отилди. Денгизнинг учдан бир қисми қонга айланди. Денгиздаги жонзотларнинг учдан бир қисми ўлди, кемаларнинг учдан бир қисми ҳалокатга учради. Учинчи фаришта карнайини чалди. Шунда осмондан улкан бир юлдуз тушди. Машъала бўлиб ёнаётган бу юлдуз дарёларнинг учдан бир қисмига ва сув булоқларига тушди. Бу юлдузнинг номи Эрман эди. Сувларнинг учдан бир қисми аччиқ бўлди. Аччиқ сувдан кўп одамлар ўлди. Тўртинчи фаришта карнайини чалди. Қуёшнинг учдан бир қисми, ойнинг ва юлдузларнинг учдан бир қисми зарба еб, қоронғилашди. Натижада кундузнинг ҳам, туннинг ҳам учдан бир қисми ёруғликдан маҳрум бўлди. Инсониятнинг учдан бир қисми шу уч балодан — олов, тутун ва олтингугуртдан ўлди.
Выбор основного перевода