Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
деди: — Бориб шаҳарнинг ҳамма жойини айланиб чиқ. Шаҳарда қилинаётган жирканч ишлардан сиқилиб, зорланган кишиларнинг пешанасига белги қўй. Ўша беш ой давомида одамлар ўлим излайдилар, аммо тополмайдилар. Ўлимни орзу қиладилар, аммо ўлим улардан қочади. Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар, чунки Муқаддас Руҳ сизларнинг Худога тегишли эканингизнинг ҳамда бир кун келиб, бутунлай озод бўлишингизнинг далилидир. Мен тўртта мавжудотнинг орасидан чиққан овозга ўхшаш бир садони эшитдим. Ўша овоз деди: “Одамлар бир кунлик иш ҳақига бор–йўғи бир коса буғдой ёки уч коса арпа сотиб оладиган бўлсин. Аммо зайтун боғлари ва узумзорларга зарар етказма!” Чигирткаларга: “Ер юзидаги ўт–ўланларга, биронта ўсимлик ёки дарахтга тегманглар”, деб айтилган эди. Улар фақат пешаналарида Худонинг муҳри бўлмаган одамларга зарар етказишлари мумкин эди. Мен Сион тоғида Қўзининг турганини кўрдим. Қўзи билан бирга 144.000 киши бор эди. Уларнинг пешаналарига Қўзининг ва Отаси Худонинг исми ёзилганди. Ўша 144.000 киши тахт олдида, тўртта жонли мавжудот ва оқсоқоллар олдида янги бир қўшиқ куйлаётган эдилар. Дунёдан қутқариб олинган бу 144.000 кишидан бошқа ҳеч ким бу қўшиқни ўргана олмас эди. Улар Худонинг жамолини кўради. Худонинг исми уларнинг пешаналарига ёзилади.
Выбор основного перевода